ЖССМнинг профессор-ўқитувчилари

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Маматқулов Бахромжон Маматқулович. Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Фарғона вилояти Бешариқ туманида таваллуд топган. Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби асосчиси. У 2006 йил мактаб очилгандан ҳозирги кунгача ЖССМ директори лавозимида ишлаб келмоқда. Маматкулов Бахромжон Тошкент давлат тиббиёт институтининг Санитария-гигиена факультетини 1972 йилда тугаллаган.

1972 йилдан-1990йилгача Тошкент давлат тиббиёт институтининг «Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш» кафедрасида стажёр-тадқиқотчи, ассистент ва доцент лавозимларида ишлаган. 1982 йили номзодлик, 1997йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1990-1992 йилларда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи муовини, 1992-2000 йилларда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти Фарғона филиалининг декани, «Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш» кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. 2001-2006йилларда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти, кейинчалик Тошкент тиббиёт академияси Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси кафедра мудири, 2005-2008 йилларда Тошкент тиббиёт академияси Магистратура бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2006 йил мактаб очилгандан ҳозирги кунгача ЖССМ директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Б.М.Маматқулов томонидан 10 нафар тиббиёт фанлари номзодлари, 50 дан ортиқ соғлиқни сақлашни бошқариш, жамоат саломатлиги ҳамда олий ҳамширалик иши мутахассислиги  бўйича магистрлар тайёрланган. Ҳозирда унинг раҳбарлигида 3та докторлик диссертациялари тайёрланмоқда. Сўнгги йилларда профессор Б.М.Маматқулов томонидан 5 та дарслик, 7 та ўқув қўлланмалар, 4 та монография, 35та ўқув услубий қўлланма, 200дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган , ушбу мақолаларнинг 30 дан ортиғи нуфузли чет эл журналларида чоп этилган.


 

Уразалиева Ильмира Равкатовна 08.09.1981 йили Янгиер шахрида туғилган. 1999 йили Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри тиббиёт коллежини тугатган. 1999-2000 йилигача Сирдарё вилояти Сардоба тумани марказий касалхонасида реанимация ва анестизиология бўлимида навбатчи ҳамшира лавозимида ишлаган. 2003 йили I Тошкент Давлат Тиббиёт Институтида Олий ҳамширалик иши факультетини тамомлаган. 2003-2005 йили I Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Соғлиқни сақлашда маркетинг ва менежмент кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 2005-2007 йили Тошкент Тиббиёт Академияси Жамот тиббиёти ва соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш магистратура мутахассислигини тугатди. 2007 йилдан Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби доцент (PhD) лавозимида ишлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда “Научное обоснование профессиональных и организационных форм деятельности медицинских сестер общей практики в семейных поликлиниках” мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий иш олиб бормоқда. Шунингдек, 10 та  илмий мақола тайёрланиб, шундан 2 таси яқин хорижда нашр этилган.

 

 


Касимова Дилфуза Абраровна

2008 йилдан бери шу мактабда фаолият кўрсатиб келмокда. Доцент Д.А.Касимованинг умумий иш давомийлиги 30 йил, шу жумладан, мазкуp ўқув юpтидаги педагогик иш стажи 20  йил. Д.А.Касимова доцент, т.ф.н.  илмий – педагогик фаолияти давомида талаба-магистрлар орасида умумметодологик фанлардан “Илмий тадқиқот методологияси”, “Тиббий ёрдам сифатини ошириш асослари”, “Соғлиқни сақлаш менежменти ва иқтисодиёти”, “Махсус фанларни ўқитиш услубиёти” фанларидан академия магистр-талабалари орасида амалий машғулотлар, “Соғлиқни сақлаш менежменти ва иқтисодиёти” фанидан улар учун 1та дарслик, 7 та ўқув-услубий қўлланмалар, “Тиббий ёрдам сифатини ошириш асослари” фанидан ўқув қўлланма 2 та “Общественное здоровье и управление здравоохранением” фанидан учебное пособие тайёрлаган ва маърузалар олиб боради. 180 та илмий маколалар 1 та монография тайёрлаган. 5А510115 –  «Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат саломатлиги” мутахассислиги бўйича 7 йил дастур директори ва модератори, илмий тадқиқот ишларини фаол олиб бориши билан бир қаторда, ҳар йили кўплаб мақолалар ва тезислар чоп этган, 25дан ортиқ талаба-магистрларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилиб келади.


Адилова Зилолахон Ульмасовна 1973 йилда Тошкент шахрида  туғилган.

1990-1992 йилларда 1- Тошкент  Давлат тиббиёт институтининг Тиббий биофизика кафедрасида лаборант лавозимида ишлаган. 1994 йилдан 1996 йилгача 2-Тошкент тиббиёт билим юртида сиртқи бўлимида ўқиган. 1996 йилдан 2001 йилгача Учтепа туманидаги “Она ва бола” марказида ҳамшира лавозимида ишлаган.

2001 йилда 2- Тошкент  Давлат тиббиёт институтининг “Олий ҳамширалик иши” факультетида таҳсил олган. 2004 йил битириб “Жамоат тиббиёти ва соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш” мутахассислиги бўйича магистратурага ўқишга қабул қилинган. 2006 йилда ушбу мутахассилик бўйича Тошкент тиббиёт академиясини битириб, шу ерда Жамоат соғлиғини сақлаш мактабига асситент лавозимига ишга қабул қилинган ва хозиргача ишлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда 4 та илмий мақола ва 10 та тезис тайёрлаб нашр этилган. “Социологическое исследование образа жизни медицинского персонала” номли илмий тадқиқот устида ишлаяпти.  Олий маълумотли ҳамширалар факультети талабалари учун «Илмий текшириш ишларини амалиётда кўллаш» (Далилларга асосланган тиббиёт) дарслиги Информацион портал ZiyoNET (“17”12 2012 г.) да чиқарилган ва дарслик чоп этишга берилган.

Тўраев Баҳодир шерали ўғли 1992 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 2010-2016 йилларда Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика иши йўналишида таълим олган. У 2015-2016 йилларда Вирусология илмий-текшириш институти Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораториясида лаборант лавозимида ишлаган. 2016 йилнинг июн-август ойларида Шаҳрисабз тумани ДСЭНМ болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмасида санитар-врач лавозимида ишлаган.  2016-2018 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” мутахассислиги буйича магистратурада таҳсил олган. 2018 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда “Эркаклар бепуштлигини олдини олишнинг бирламчи ва иккиламчи профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш” мавзусида таянч докторант сифатида илмий иш олиб бормоқда.

Абдурахимов Бобиржон Абдунаби ўғли 1991 йилда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. 2007-2010 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик литцей тамомлаган. 2011-2017 йилларда Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика иши йўналишида таълим олган. 2017 йилнинг июн-август ойларида Пискент тумани ДСЭНМ коммунал гигиенаси бўлинмасида санитар-врач лавозимида ишлаган. 2017-2019 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” мутахассислиги буйича магистратурада таҳсил олган. 2019 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда “Тоғ-кон саноати ишчиларининг саломатлиги ва хавф омилларини бошқаришга тизимли ёндашув” мавзусида мустақил изланувчи сифатида илмий иш олиб бормоқда.

Нематов Абдурашид Абдуғаффор ўғли 27.10.1991 йили Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган.

1998-2007 йилларда Тошкент вилояти Пискент тумани 10 сонли умумий ўрта таьлим мактабида ўқиган. 2010 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги 2 сон академик лицейни тугатган. 2011-2012 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 2012 йил Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факултетига ўқишга кириб уни 2018 йилда муваффаққиятли тамомлаган. 2018-2020 йили Тошкент тиббиёт академияси Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш магистратура мутахассислигини тугатиб, шу йилдан бошлаб 2022 йилгача Тошкент тиббиёт академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида ассистент лавозимида ишлади. 2022 йилдан Тошкент тиббиёт академияси, жамоат соғлиғини сақлаш мактабига 14.00.33-Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент ихтисослиги бўйича таянч докторантурага конкурс асосида қабул қилинди.