Фан дастури Жамоат соғлиқни сақлаш мактаби (pdf)
ЖССМда Магистратуранинг “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” мутухассислиги ва “Ҳамширалик ишини ташкил этиш ва бошқариш” мутухассислиги бўйича магистр-талабалар таҳсил олишди.
Умум методологик фанлар бўйича Илмий тадқиқот методологияси (ДАТ) бўйича маърузаларни проф. Б.Маматқулов, доцентлар Д.А.Касимова, Г.С. Авезовалар ўқишади. Умум методологик фанлар бўйича амалий машғулотлар мактаб профессор ўқитувчилари орасида режага асосан тақсимланди ва машғулотлар олиб борилди.
Мактабда фанлардан маъруза ва амалий машғулотларни олиб бориш, мустақил ишларни амалга ошириш ўқув режалари, мустақил иш режалари, мавзуларнинг мос келиши ўқув ва ишчи дастурга асосан олиб борилди. Мактабнинг фан бўйича ишчи дастурига ҳар йили ўзгартириш киритилади ва кафедрада муҳокама қилинади.
Кафедрада ўқув жараёнига тегишли бўлган барча директив хужжатлар мавжуд. Олий, ўрта ва махсус ва касб таълим вазирлиги томонидан ҳамда Тошкент тиббиёт академияси томонидан тавсия қилинган рейтинг мезонлари ўрганиб чиқилган ва ҳар бир фан бўйича семестрларга алоҳида рейтинг мезонлари ишлаб чиқилган.
Жамоат соғлиғини сақлаш мактабини 2004-2017 ўқув йиллар давомида 2 та мутахасислик бўйича жами 117та магистр тугатган, шундан Олий ҳамширалик иши магистратурасини жами 60 та магистр, Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш магистратура мутахасислигини 57та талаба магистр даражасига сазовар бўлган.