Норматив ҳужжатлар
5А510115-Соғлиқни сақлашни бошқариш малака талаб (.doc)
5А510115 Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш (йўналишлар бўйича)
мутахассиликнинг малакавий таснифи (.doc)
ЖСваССБ_Ишчи дастур_узб_2015 (.doc)
Магистратура низом
ЖСваССБ_укув дастур_2015
2. Сал.муст.,проф.ва атр.мух.гиг.
Умумий қисм
Фанни ўқитишдан мақсад – жамоат соғлиғини сақлаш тизими ва соғлиқни сақлашни бошқаришнинг келажакдаги эхтиёжини қондира оладиган, билим, малака ва амалий кўникмаларни керакли хажмда эгаллаган, Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш бўйича юқори малакали мутахасисларни тайёрлашдир.
Фаннинг вазифалари:
–Гигиена ва атроф муҳитни мухофаза қилиш, инфекцион ва ноинфекцион касалликлар эпидемиологияси, валеологияси ва тиббий психология йўналишлари бўйича тўлиқ ҳажмда турли стратегия ва дастурларни баҳолаш кўникмаларни эгаллагаш. Касалликлар профилактикаси ва саломатликни мустаҳкамлаш дастурларини ишлаб чиқариш координациялаш бўйича мустақил амалий фаолиятни ривожлантириш;
-Соғлиқни сақлашни бирламчи бўғини даражасида саломатликни мустаҳкамлаш ва касалликлар профилактикаси методларини ўргатиш;
-Қарор қабул қилишни тахлилий кўникмаларини, миқдорий ва миқдорий бўлмаган тахлилий воситалар ва рационал моделлардан фойдаланиш орқали муаммоларни ўал этиш кўникмаларини ривожлантириш;
-Соғлиқни сақлашдаги турли хизматларни бошқарувида фойдаланиши мумкин бўлган янги методларни ишлаб чиқиш ва қидириш кўникмаларини ривожлантириш;
-ТОЎЮ (ВУЗ)лари ва ССТ билан боғлиқ бўлган нотиббий ўқув юртларида (ижтимоий соха. Иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар , экологлар, ҳисобчилар) тиббий хизматлар маркетинги, менеджменти, соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш фанлари бўйича кафедраларда ва жамоат соғлиғини сақлаш курсларида педагогик фаолиятни олиб бориша тайёрлаш ва уни ривожлантириш;
-Соғлиқни сақлашда касалланиш ва жароҳатланишларнинг хавфли омилларини профилактикаси ва уларни аниқлаш дастури, турли стратегияларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш соҳасида, социологик тадқиқотлар методларини эгаллаш ва билимини ривожлантириш. Коммуникациялар, зиддиятли вазиятларни ҳал этиш ва уларни бошқариш бўйича кўникмаларни билиш;
-Бошқарув ҳақидаги билим ва кўникмаларни ривожлантириш, ахолини тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжларини аниқлай билиш, соғлиқни сақлашни барча субъектлари билан ҳамкорликни таъминлаш, ахолини саломатлигин мустаҳкамлаш ва соғлиқни сақлаш мақсадида махаллий хокимият билан ўзаро фаолият олиб бориш тажрибаларини ривожлантириш.
-Аҳолиги сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, баҳолаш ва мутахасислар билан ишлашда бошқарув қобилиятини ривожлантириш;
-Соғлиқни сақлаш тизимида молиявий ва хўжалик фаолиятини бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
-Давлат муассасаларида фаолият олиб бориш тамоиллари ва услубларини эгаллаш ва билимларини ривожлантириш;
Фан бўйича магистрантларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Магистр:
–соғлиқни сақлаш соҳасида Давлат сиёсати ва унинг амалга оширилишида барча ҳокимият органларининг масъулияти;
–ЎзР тиббиёт соҳасининг ривожланиш стратегияси ва бошқарув тузилмаси (концепция, тамойиллар, ривожлантиришнинг асосий йўналишлари);
–соғлиқни сақлаш тизими ва уларда олиб борилаётган ислохотлар;
–соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий сиёсий тамойиллари, стандартлари, истиқболлари;
–соғлиқни сақлашда кадрлар, иқтисодиёт, инвестиция, молия ва инновацион сиёсат;
–соғлиқни сақлаш соҳасида менежментнинг ўрни ҳақида;
–бошқарув жараёнларининг асосий функциялари ҳақида;
–соғлиқни сақлаш бошқаруви соҳасида муҳим психологик муаммолар
ҳақида;
–ишчи гуруҳларнинг самарали иш олиб бориш йўллари, низоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни ҳал қилиш услублари, стратегик режалаштиришда менежментлик ишларининг самарадорлиги ҳақида;
–бошқарувда лидерликнинг роли ҳақида;
–ташкилотлар фаолиятида менежментликнинг вазифалари;
-эпидемиология ва ахоли саломатлиги;
-ахоли саломатлигини характерловчи кўрсаткичлар;
-эпидемиологик тадқиқот усулари ва хавф омиллари;
–ижтимоий аҳамиятга эга бўлган инфекцион ва ноинфекцион
касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари ва
тарқалиши;
–саломатликни мустаҳкамлаш, касалликлар профилактикаси;
–саломатлик ва хасталик тушунчаси;
–соғлом турмуш тарзи ва тиббий фаолик;
–гигиена фанларининг ўзига хос хусусиятлари;
–атроф мухит гигиенаси;
–соғлиқни сақлаш иқтисодиёти, унинг давлат сиёсатидаги ўрни,
соғлиқни сақлашни режалаштириш ҳақида;
–тиббий ёрдам кўрсатиш сифатида иқтисодиёт кўрсаткичлар ҳақида;
–тиббий ҳизмат кўрсатиш сифатини бошқаришда ҳорижий давлатлар
тажрибалари ҳақида;
–соғлиқни сақлашда асосий тушунчалар ва маркетингнинг асосий
таркибий жиҳатлари ҳақида;
–молиявий бошқарув ва буҳгалтерия ҳисоби ҳақида;
–бухгалтерия ҳисобини ташкилаштириш тамойиллари;
–бухгалтерия ҳисобида меъёрий ҳужжатлар ҳақида;
–бухгалтерия ҳисоби терминологиялари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
–тиббий-санитария ёрдами хизматларини кўрсатишда тиббиёт ҳодимларининг вазифаларини белгилаш ва фаолиятини ташкиллаштириш;
–ижтимоий аҳамиятга эга бўлган инфекцион ва ноинфекцион касалликларни, сабабларини ва уларни бартараф этиш йўлларини;
–Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш сиёсати тўғрисида асосий қонунчилик ҳужжатлари мазмунини;
–соғлиқни сақлаш ходимларининг бошқаруви соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар базасини;
-соғлиқни сақлаш тизими бошқарувининг асосларини;
-бошқарув цикли ва бошқарув функцияларини;
–режалаштириш, тизимни яратиш, мотивлаштириш ва назорат килишни;
–соғлиқни сақлаш турли хил тизимларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш ва уларнинг афзалликлари ва камчиликларини аниқлашни;
–эпидемиологик тадқиқот усуларини;
–демографик, касалланиш, ногиронлик, жисмоний ривожланганлик
кўрсаткичларини;
–соғлиқни сақлаш тизими кўрсаткичларини;
–саломатликни мустаҳкамлаш: оила саломатлиги, оналар ва болалар
саломатлиги, кариялар ва кексалар саломатлиги;
-овқатланиш гигиенаси, рационал овқатланиш;
-овқатланишни тадқиқ қилиш ва бахолаш;
-атроф мухит ва ахоли саломатлиги;
-атроф муҳитни ўрганишнинг гигиеник усуллари;
–турли ёшдаги аҳоли соғлиғининг ўзига хос хусусиятлари ва
профилактиканинг роли;
–ахоли саломатлигини сақлашнинг халқаро аспектлари;
–тиббий ёрдам кўрсатиш сарф-ҳаражатларини шакллантиришда
қўлланилувчи асосий ёндошувларни;
–хўжалик юритувчи субъекнинг молиявий ҳолатини бухгалтерия
молиявий ҳисоб-китоб асосида баҳолашни;
–тиббий хизмат кўрсатиш бозорида шахсий ҳолатни таҳлил эта
олишни;
–ахборот маркетинг тизимини ярата олишни;
–тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тамойиларини;
–молиявий стратегик ва бизнес режа тузишни;
-молиявий ресурслар бошқарувини билиши ва фойдалана олиши;
–стратегик ва бизнес режаларни тузиш;
–соғлиқни сақлаш тизимидаги жараёнларни бошқара олиш;
–ДПМлар ишини ташкил этиш ва бошқариш;
–ДПМлар фаолиятини мониторинг қилиш ва бахолаш;
–рахбар хусусиятлари ва психологиясини;
–ДПМларга кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш ва бошқариш;
-тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
–инфекцион ва ноинфекцион касалликларни ўрганиш, эпидемиологик
тадқиқотлар ўтказиш;
–статистик материалларни йиғиш, хисоблаш, маълумотларни таҳлил
қила олиш;
–нисбий хавф, абсолют хавф кўрсаткичи, нисбий хавфнинг улуши,
шанслар нисбати кўрсаткичларини ҳисоблаш;
–корреляция, стандартлаш усули, мослик критериялари усули;
-тегишли жадваллар ва график тасвирларнинг макетларини туза олиш;
-компьютер техникасини ўз фаолиятида қўллаш;
-аҳоли турмуш тарзи ва атроф муҳитнинг аҳоли саломатлигига таъсирини ўрганиш усуллари;
–саломатликни мустаҳкамлаш, профилактика ва атроф-муҳитни мухофазалаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
–соғлиқни сақлаш тизимида иш юритиш, хизмат кўрсатишда бошқарув ва иқтисодий ечим қабул қилишни;
–муаммовий ҳолатларни аниқлай билиш ва уларни ҳал қилиш
йўлларини топа олиш;
–даволаш-профилактика муассасалари маркетинг тадқиқотлари
режасини тузиш;
-ДПМлар сарф-харажатлар сметасини тузиш;
- –ўз соҳасида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоб-китоб маълумотлари билан ишлай олиш кўникмаларига эга бўлиши зарур.