ЖАМОАТ СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ МАКТАБИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикасида жамоат соғлиғини сақлаш соҳасини янада ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими учун юқори малакали бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида Республика соғлиқни сақлаш Вазирлиги (№99, 3-Март 2004 йил) ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг буйруқлари (№91, 18-Апрел 2006 йил) асосида Тошкент тиббиёт академияси қошида Республикамизда ягона бўлган Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби (ЖССМ) ташкил этилди.

ЖССМнинг асосиймақсади соғлиқни сақлаш тизимига юқори малакали соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш мутахассисларини  магистратура ва докторантура орқали тайёрлаш, тиббиёт ходимларини малакасини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича соғлиқни сақлаш амалиётига илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.

Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида асосий ва қўшимча таълим дастурлари мавжуд бўлиб, асосий дастур икки йўналишдаги магистратура мутахассисларини  тайёрлашдан иборатдир:

  1. 5А510115 – Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш (Master of PublicHealth (MPH) and Master of Health Administration (MHA));
  2. 5А510701 – Олий ҳамширалик иши (Master of Science Nursing (MSN)).

ЖССМдаги икки йиллик магистрлик дастурлари мамлакатимизнинг соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда, шунингдек Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳамда Европа ва Америка жамоат соғлиғини сақлаш мактаблари, Кентукки Университети (АҚШ), Браун жамоат соғлиғини сақлаш мактаби (Исроил), Лондон гигиена ва тропик касалликлар институти (Буюк Британия)нинг дастурлари асосида ва етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Охирги 12 йил давомида (2006-2018 йиллар) ЖССМ магистратура мутахассисликларини 120 нафар талабалар битириб, улардан “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” йўналиши бўйича 51 нафар мутахассис, “Олий ҳамширалик иши” йўналиши бўйича эса 69 нафар мутахассислар битириб, дунёнинг Халқаро ташкилотлари (World Health Organization Regional Office for Europe, Quality Improvement Family Health International, Washington D.C. USA) ҳамда Республикамиз соғлиқни сақлаш тизими муассасалари (  Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги,“Саломатлик-3” проектини амалга ошириш марказий бюроси, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг филиаллари, Вилоят, шаҳар соғлиқни    сақлаш бошқармалари,Туман тиббиёт бирлашмалари, Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари, тиббиёт коллежлар)да ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Шунингдек ЖССМнинг асосий таълим дастури бўйича қуйида келтирилган фанлардан,  Тошкент тиббиёт академияси магистратура таълим босқичининг барча мутахассисликлари талабаларига ЖССМ ходимлари томонидан амалий машғулот ва маърузалар тарзида дарслар олиб борилади:

  1. Илмий ижод методологияси (Далилларга асосланган тиббиёт );
  2. Соғлиқни сақлаш менежменти ва иқтисодиёти;
  3. Тиббий ёрдам сифатини ошириш;
  4. Махсус фанларни ўқитиш услубиёти.

ЖССМнинг қўшимча ўқув дастурлари асосида Республика тиббиёт олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинининг умумий амалиёт шифокорлари, менежерлари, соғлиқни сақлаш муассасаларининг рахбарлари қуйидаги фанлар бўйича малакаларини оширади ва уларга белгиланган тартибда сертификатлар берилади:

  1. Далилларга асосланган тиббиёт ва клиник эпидемиология;
  2. Соғлиқни сақлаш менежменти ва иқтисодиёти;
  3. Тиббий ёрдам сифатини ошириш;

ЖССМда асосий ва қўшимча таълим дастурлари фанларининг ўзлаштирилиш сифатини ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида  Дунёнинг етакчи Университетлари профессор-ўқитувчилари  билан ҳамкорликда  дарсликлар, ўқув адабиётлари яратилди. Жумладан, АҚШ Бостон Университетининг Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби профессори Ла Морт билан “Клиническая эпидемиология – основы доказательной медицины”, АҚШнинг Family Health International ташкилотининг сифат бўйича консультанти Б.Буше билан “Руководство по Повышению Качества в Здравоохранении” ўқув қўлланмалари яратилди. Шунингдек профессор Б.Маматқулов томонидан “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” номли дарслиги 2014 йил “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” республика танлови ғолиби деб топилиб, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими Вазирликлари ҳамда “Истеъдод” жамғармасининг I-даражали дипломи ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Ҳозирги кунда ЖССМда жами 10 нафар ходим ўз фаолиятини олиб бормоқда, шулардан ЖССМ директори профессор Б.М.Маматқулов, доцентлар Д.А.Касимова, Г.С.Авезова,  катта ўқитувчилар Р.И.Азимов, И.Р.Уразалиева, ассистентлар З.У.Адилова, Ш.А.Инаков, Д.Ю.Раманова, З.Т.Ҳайдарова ва бошқалар.

Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби ҳодимлари тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири бўлган “Аҳолининг айрим гуруҳлари саломатлиги ,хавф омиллари  ва уларни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш” мавзусида илмий ишлар олиб бормоқдалар.

ЖССМнинг профессор-ўқитувчилари томонидан охирги 10 йил ичида жами 300 дан кўпроқ республикамиз ва хорижий давлатларнинг тиббиётга  оид журналларида илмий  мақолалар чоп этилди.

ЖССМ юқори малакали магистрлар-соғлиқни сақлаш менежерлари ва раҳбарларини тайёрлаш учун 15 дона Интернет ва локал тармоққа уланган стационар компьютерлар, 2 дона принтер, 2 дона мультимедийний аппарат, 2 дона сканер, 1 та телевизор, 1 та фотоаппаратлар билан жихозланган.  ЖССМ библиотекасида 1538 дона ўқув адабиётлари (ўзбек тилида 1267 дона, рус тилида 98 дона, инглиз тилида 173 дона), 30 дан ортиқ СД дискда электрон ўқув материаллари ҳамда 100 дан ортиқ ўқув видео материаллари мавжуд.

 ЖССМ библотекасида: жами 1500 та китоб, шулардан 200 та инглиз тилида, 500 га яқин рус, қолганлари ўзбек тилида, 10 та ўқув видеофильмлари мавжуд.

Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби ходимлари ҳамда ушбу мактаб магистратура талабалари Дунёнинг етакчи халқаро ташкилотлари ва Университетларида (Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, АҚШ (University of Kentucky College of  Public Health), Оврўпа мамлакатлари (European School for Maternal, Newborn, Child and Adolescent Health), Россия (Санкт-Петербургская Медицинская Академия), Япония, Таиланд (Prince of Songkla University) мунтазам равишда ўз малакаларини ошириш билан бир қаторда Республикамизнинг етакчи соғлиқни сақлаш муассасалари (“Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саломатлик-3” проектини амалга ошириш марказий бюроси, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти, ТТА 1 ва 2-клиникалари, Тошкент шаҳри  туман тиббиёт бирлашмалари, ДСЭНМлар, тиббиёт коллежлари) билан ҳамкорлик шартномаларини тузган ҳолда ЖССМ нинг магистратура талабалари учун ўқув амалиёти базалари сифатида фойдаланиб  ўзаро ҳамкорлик фаолиятларини олиб бормоқда.

  •