Тўраев Баҳодир шерали ўғли 1992 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 2010-2016 йилларда Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика иши йўналишида таълим олган. У 2015-2016 йилларда Вирусология илмий-текшириш институти Табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораториясида лаборант лавозимида ишлаган. 2016 йилнинг июн-август ойларида Шаҳрисабз тумани ДСЭНМ болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмасида санитар-врач лавозимида ишлаган. 2016-2018 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” мутахассислиги буйича магистратурада таҳсил олган. 2018 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда “Эркаклар бепуштлигини олдини олишнинг бирламчи ва иккиламчи профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш” мавзусида мустақил изланувчи сифатида илмий иш олиб бормоқда.