TTA Jamoat sog’ligini saqlash maktabi

Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида Республика соғлиқни сақлаш Вазирлиги (№99, 3-Март 2004 йил) ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг буйруқлари (№91, 18-Апрел 2006 йил) асосида Тошкент тиббиёт академияси қошида Республикамизда ягона бўлган Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби (ЖССМ) республикамиз бўйича ягона дипломдан кейинги таълим муассасаси бўлиб икки йўналишдаги магистратура мутахассисларини тайёрлайди.

ЖССМнинг асосий мақсади соғлиқни сақлаш тизимига юқори малакали соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш мутахассисларини  магистратура ва докторантура орқали тайёрлаш, тиббиёт ходимларини малакасини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича соғлиқни сақлаш амалиётига илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.

  • Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш (Master of Public Health (MPH) and Master of Health Administration (MHA));
  • Олий ҳамширалик иши (Master of High education nurse)

Leave a Comment