Наврўз халқимизнинг энг севимли байрамларидан бири ҳисобланади. Чин маънода баҳор байрами. Бунда дастурхонлар ноз-неъматларга тўлиб тошади, деярли ҳар бир ўзбек хонадонида дошқозонларда сумалак қайнайди. Ёшларни айтмайсизми, қизлар сочларига жамалак тақишади, болажонлар эса қўлга варракни олиб қир-адирларга югуриб кетишади.

Leave a Comment