Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги 26-умумтаълим мактабига Тошкент тиббиёт академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби директори профессор т.ф.д. Б.М.Маматқулов, доцент Г.С.Авезова ва ассистентлар: З.У.Адилова, Д.Ю.Раманова, З.Т.Ҳайдаровалар ташриф буюришди. 26-умумтаълим мактабининг 6-синфидан 11-синфларининг ўқувчилари билан “Чекиш умр заволи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мактаб раҳбари М.Б.Эргашев Жамоат соғлиғини сақлаш мактабидан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилари, магистрлари жамоаси билан мактаб ўқувчиларига таништиришиб ўтди. Шундан сўнг, ЖССМ директори профессор Б.Маматқулов “Чекиш-умр заволи” мавзусида маъруза ўқиди. Профессор Б.М.Маматқулов ўз маърузасида Чекиш, чекишнинг асоратлари тўғрисида маълумотлар келтирди. Маъруза сўнгида Чекишнинг салбий оқибатлари ҳақида видеофильм намойиши бўлиб ўтди.